ЖССТ Россияда COVID-19 нега тез тарқалаётганини тушунтирди
Олам
−
09 Май 2020
11185Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда дастури директори Майкл Раян Россияда коронавирус инфекциясининг тез кўпайишни изоҳлаб ўтди. У тегишли баёнотни Женевада бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилинди.
“Биз янги ҳолатлар сони кўпайиб бораётганини кўрмоқдамиз. Чунки, Россия шаҳарларда ҳам, ундан ташқарида ҳам коронавирус учун кенг миқёсда синовлар ўтказмоқда“, дейди Раян.
Раян коронавирус Россияга бошқа Европа мамлакатларига қараганда бироз кечикканини эслади. ЖССТ вакили, шунингдек, Россияда чеклов режими энг мақбул эканлигини ва ҳукумат инфекциянинг шундай тарқалишини кутганини айтди.
Ҳозирда Россия коронавирусга қарши тест синовлари ўтказиш бўйича дунёда АҚШдан сўнг иккинчи ўринда турибди. Расмий Москва ҳозиргача 4 980 000 та ушбу синовни ўтказган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь