ЖССТ одамларни яна бир бор огоҳлантирди
Саломатлик
−
13 Апрель 2020
13467COVID-19 профилактика чораларида фақатгина тиббий ниқоб билан кифояланиш инфекция хавфини оширади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.
“Одамларда ниқоблар етарли бўлиши керак. Аммо ниқобнинг ўзи инфекциядан тўлиқ ҳимоя қилмайди. Агар сиз фақат ниқоб билан чекланиб, бошқа муҳим нарсаларга – масофани сақлаш, қўлни ювишликка эътибор қаратмасангиз, албатта, касаликка чалинасиз. Ниқоб ҳўл бўлмаслиги керак. Икки соатдан кейин уни ташлаб юбориш зарур, акс ҳолда, сиз инфекция манбаига айланасиз”, деди Вуйнович.
Унинг сўзларига кўра, соғлом одамлар ҳам ниқоб тақишлари ва қоидаларга амал қилишлари керак.
“Агар соғлом одам бемор билан бир хонада бўлмаса, у ҳолда ниқоб лозим эмас. Агар у кўпчилик ичида бўлса, зарур. Аммо масофа сақлаш ниқобга қараганда инфекциядан кўпроқ ҳимоя қилади”, дея таъкидлади эксперт.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь