ЖССТ мутахассислари янги пандемия эҳтимолини ўрганишга киришди
Олам
−
01 Июль 2020
6602Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари хитойлик бир гуруҳ олимларнинг чўчқа гриппининг янги штамми бўйича маълумотларини диққат билан ўрганиб чиқмоқда. Бундай баёнот билан ЖССТ вакили Кристиан Линдмаер чиқди.
Унинг сўзларига кўра, бундан олдин Осиё мамлакатларида H1N1 типидаги гриппнинг тўнғизлардан одамларга юқиши ҳолатлари қайд этилган.
Аввалроқ, “Proceedings of the National Academy of Sciences” илмий журналида чоп этилган чўчқа гриппи G4 вирусини ўрганиш натижалари эълон қилинди. Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу касаллик тури ҳам янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин. Чунки ундаги мутация жараёни касалликни одамлар орасида тарқалишига имкон беради.
Ушбу штамм одамларнинг ўпка ҳужайраларига кириб, гриппнинг мавсумий турлари каби ҳаво томчилари орқали юқиши мумкинлиги аниқланди. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, барча мавжуд чўчқа гриппи вакциналари уларни инфекциядан ҳимоя қила олмайди.