Хитойда янги пайдо бўлган “чўчқа гриппи” қайси касалликка ўхшаши маълум қилинди
Олам
−
02 Июль 2020
12155Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари хитойлик бир гуруҳ олимларнинг чўчқа гриппининг янги штамми бўйича маълумотларини диққат билан ўрганиб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 2 июль куни ана шу ўрганишларнинг натижаси эълон қилинди.
Хитойлик олимлар таъриф берган "чўчқа гриппи" вируси янги эмас, бу аллақачон маълум бўлган чўчқа гриппининг ўзидир. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда соғлиқни сақлаш дастури директори Майкл Райан Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.
“Одамларни ишонтириш жуда муҳим, бу янги вирус эмас, бу назорат остида бўлган вирус. Биз уни кузатмоқдамиз”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, хитойлик олимлар аниқлаган вирус 2016 йилда қуш гриппига ўхшаш Евроосиё чўчқа гриппининг маълум бўлган штаммидир. Ушбу штаммни эпидемиологик назорат қилиш, шу жумладан, унинг чўчқа популяцияси ўртасидаги эволюцияси тўғрисида маълумотлар мавжуд.
Шу билан бирга, ЖССТ ушбу вазиятни янада ўрганиш учун Хитой билан ишлашга умид қилмоқда.
LiveБарчаси