ЖССТ коронавируснинг “британча” штамми нечта мамлакатда аниқланганини очиқлади 

Олам 2545
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг "британча"штамми нечта  мамлакатда аниқланганини маълум қилди.  

Ташкилот маълумотларига кўра, сўнгги 14 кун ичида яна иккита мамлакатда "британча" мутациялар аниқланган. 

Шундан сўнг, VOC 202012/01 штаммлари қайд этилган давлатларнинг умумий сони 132 тага етган. 

Бундан ташқари, сўнгги икки ҳафта ичида коронавируснинг Жанубий Африка штамми ҳам яна иккита мамлакатда аниқланган ва ушбу мутация қайд этилган давлатларнинг сони 82 тага етган. 

Худди шу даврда илгари Япония ва Бразилияда қайд этилган P.1 мутациясининг тарқалиши етти давлатга кўпайиб, у аниқланган мамлакатлар сони умумий ҳисобда 52 тага етган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда 138 млн 24 минг 148 кишида коронавирус аниқланган. 2 млн 972 минг 39 киши касаллик қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×