ЖССТ коронавирусга қарши олтинчи вакцинани тасдиқлади
Саломатлик
−
08 Май 2021
6030Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг Sinopharm компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЖССТ директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
“ЖССТ Sinopharm вакцинасини фавқулодда қўллашга тавсия қилинган препаратлар рўйхатига киритди”, деган у.
У ЖССТ томонидан хавфсиз, самарали ва сифатли деб топилган коронавирусга қарши олтинчи вакцина бўлди.
30 апрель куни Moderna вакцинаси ЖССТ рўйхатига киритилганди. Бунгача Pfizer/BioNTech, Janssen ва AstraZeneca’нинг иккита вакцинаси тавсия қилинган препаратлар рўйхатига киритилганди.
Sinopharm вакцинаси бугунгача 45 та давлатда маъқулланган. Препарат учинчи босқич клиник синовларда 78,1 фоиз самара кўрсатган. Вакцинадан кейин эмланган жойда оғриқ, бош оғриғи ва холсизлик кузатилган.
LiveБарчаси