ЖССТ коронавирусга қарши машҳур препаратни самарасиз деб топди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус билан касалланган одамларни даволашда ишлатиладиган машҳур ремдесивир препаратининг самарадорлигини баҳолади. Бу ҳақда “Financial Times” тадқиқотга асосланиб хабар бермоқда.

Шундай қилиб, мутаxассислар препарат COVID-19 дан ўлимни камайтиришга минимал таъсир кўрсатади деган xулосага келишди.

“Маълум бўлишича, ремдесивир, гидроксиxлорохин, лопинавир ва интерферон препаратларини ишлатган даволаш сxемалари касалxоналарда беморларнинг ўлимига деярли таъсир кўрсатмади”, дея нашр ҳужжатдан иқтибос келтирган.

Xусусан, препарат даволаниш учун ўпкани сунъий шамоллатишни талаб қиладиган беморлар сонини камайтирмади.

Тадқиқот 11 мингдан зиёд беморни даволаш материаллари бўйича ўтказилган, аммо у ҳали ҳам ўзаро танишиш босқичидан ўтмаган. COVID-19 га қарши тўртта дори воситаси синови Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Бирдамлиги” халқаро кўп марказли рандомизацияланган клиник тадқиқоти доирасида ўтказилган.

Октябрь ойи бошида коронавирусга чалинган АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Ремдесевир доринисини қабул қилганди.

Июл ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош илмий ходими Сумия Сваминатан коронавирусга қарши ягона умид берувчи дорини айтганди. Унинг сўзларига кўра, вирусга қарши препаратларни текширишда фақатгина ремдесивир COVID -19 га қарши натижа берган. Унинг таъкидлашича, ушбу дори шифохонага ётқизиш сонини камайтирган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам Ремдесевир дори воситаси коронавирусга чалинганларни даволашда фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Ремдесевир

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг