ЖССТ коронавирусдан ўлим сони ошганини маълум қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Сўнгги бир ҳафта ичида дунёда янги коронавирус инфекциясидан ўлим сони 11 фоизга ошган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида маълум қилинган. 

Бундан ташқари, дунёда кетма-кет олтинчи ҳафта коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайган, сўнгги бир ҳафта ичида 4 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар рўйхатга олинган. 

"Ўлимлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 11 фоизга ошди, 71 мингдан ортиқ янги ўлим қайд этилди", дейилган ташкилот хабарида. 

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликнинг энг катта ўсиши Жануби-Шарқий Осиёда, айниқса Ҳиндистонда, шунингдек Тинч океанининг ғарбий минтақасида кузатилган. 

Шу билан бирга, Африкадан ташқари барча минтақалар ўлим сонининг кўпайгани ҳақида хабар беришган. Коронавирусдан ўлим ҳолати энг кўп Жануби-Шарқий Осиёда ўсган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 133 034 420 киши коронавирус юқтирган. 2 886 246 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг