ЖССТ коронавирусдан ўлганларнинг ҳақиқий сонини тахмин қилди
Олам
−
21 Май 2021
7912Пандемия бошланганидан бери дунёда 6 дан 8 миллионгача одам коронавирус инфекциясидан ўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директорининг маълумотлар ва таҳлил бўйича ёрдамчиси Самира Асма маълум қилган.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 30 январидан 31 декабрига қадар COVID-19 дан 1 миллион 813 минг 188 ўлим расмий равишда рўйхатга олинган.
Бироқ ЖССТ ўтган йилги тенденцияларни кўриб чиққанда, камида 3 миллион киши касаллик қурбони бўлгани маълум бўлган, яъни барча ўлимлар расмий равишда рўйхатга олинмаган.
Шу нуқтаи назардан, ЖССТ мутахассисларининг фикрига кўра, ҳозирги вақтда вирусдан ўлимнинг умумий даражаси расмий равишда рўйхатдан ўтган маълумотлардан камида 2-3 баравар кўпдир.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 856 нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарга етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь