ЖССТ: коронавирус манбаси Хитой бўлмаслиги мумкин

Олам 7805
image
-

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари коронавирус дастлаб Хитой ташқарисида тарқалган бўлиши мумкин, деган фикрга келишди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" ёзган.

Мутахассислар ушбу вирус Хитойдан ташқарида пайдо бўлган ва ундан кейин мамлакатга кириб келган, деган версияни кўриб чиқмоқда. 

Пекин ҳам ушбу версияни қўллаб-қувватлаган, аммо Ғарб давлатлари уни кўриб чиқишни рад этмоқда. 

ЖССТ, шунингдек, коронавирус Ухань шаҳридаги Хуанань денгиз маҳсулотлари бозоридан тарқалмаганини ҳам тан олган. 

ЖССТ бугун, 30 март куни мутахассислар миссиясининг Уханга ташрифи тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари жорий йилнинг 14 январь куни Уханга ташриф буюрган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.    

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3
t
×