ЖССТ коронавирус бўйича яна бир яхши янгилик айтди
Олам
−
06 Февраль 2021
17270Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони касаллик юқтирганлар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилди.
"Жаҳон миқёсида эмланганлар сони қайд этилган инфекциялар сонидан ошиб кетди", деган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, бу яхши янгилик бўлса-да, вакцина билан эмлашнинг тўртдан уч қисми 10 та мамлакатда амалга оширилган.
ЖССТ раҳбари 2,5 миллиард одам яшайдиган 130 га яқин мамлакат ҳатто вакцинанинг биринчи дозасини ҳам олмаганини таъкидлаган.
Аввалроқ, кетма-кет учинчи ҳафта давомида бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони камайгани айтилганди.
LiveБарчаси