ЖССТ: Коронавирус бўйича антирекорд қайд этилди 

Олам 7377
image

Дунёда коронавирус тарқалиши кучаймоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилган. 

"Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус бўйича дунё бўйлаб 5 миллионга яқин ҳолатни ва 85 мингдан ортиқ ўлимни қайд этди. Булар ташкилотга хабар берилган энг юқори кўрсаткичлар", деган у. 

ЖССТ вакили келгуси ҳафталарда "вакциналарни жорий этишни жадаллаштириш ва уларни адолатли тақсимлашни таъминлаш" зарурлигини таъкидлаган. 

Вуйновичнинг айтишича, коронавирусга қарши эмлаш пандемияни тугатишга ёрдам бериши мумкин, аммо у барча муаммоларни ҳал қилмайди. 

ЖССТ вакили ижтимоий масофани сақлашда давом этиш, қўлларни ювиш ва ўзини яккалаш зарурлигини яна бир бор эслатган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 92 млн 116 минг 803 кишини ташкил этмоқда. Шундан 65 млн 963 минг 977 нафари соғайган, 1 млн 972 минг 676 нафар бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 366
Рейтинг: 3
t
×