ЖССТ фавқулодда огоҳлантирди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ташкилот навбатдаги баёнотида маълум қилди. 

ЖССТ 12 июль куни эълон қилган баёнотида парранда гриппи пандемиясининг инсонларга юқиш хавфи юқорилиги хусусида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассисларини яна бир бор огоҳликка чақирди. 

Ташкилот масъул ходими Сильви Брианнинг таъкидлашича, мазкур вируснинг бемор инсондан бошқасига юқиши кам кузатилади. Шунга қарамай, хушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўриш шарт. Айни сабабдан ЖССТ мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақирган.

Ўз навбатида, эпидемиологлар дунё мамлакатлари аҳолисидан инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмаслигини ва ўзбошимчаликка йўл қўймаслигини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ дастлаб жорий йилнинг март ойида мазкур вируснинг тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонларга ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эгалиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг