ЖССТ экспертлари коронавирус “илдизи”ни қидиришни бошлайди

Олам 2584
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) делегацияси Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида икки ҳафталик карантин муддатини ўтаб бўлди. Энди улар COVID-19 вирусининг келиб чиқишини аниқлаш бўйича иш бошлашга тайёр. Бу ҳақда "Associated Press" хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар беришича, бугун, 28 январь куни мутахассислар гуруҳи карантин жараёни олиб борилаётган меҳмонхонадан чиққан. Уларнинг аниқ қаерга кетгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Энди халқаро ташкилот мутахассислари коронавирус келиб чиқишини аниқлашга қаратилган ишларни бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари икки ҳафта олдин Уханга етиб келган. ХХРда жорий қилинган қоидаларга мувофиқ улар дарҳол карантинга жўнатилган. 

Маълумот ўрнида, делегация таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди. 

Турли тахминларга кўра, коронавирус Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
Теглар
t
×