ЖССТ: “Дунё янги пандемияга тайёрланиши лозим”
Олам
−
08 Сентябрь 2020
14984Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус инсониятни янги пандемиялар ҳақида огоҳлантирди ва ҳукуматларни соғлиқни сақлаш тизимига кўпроқ сармоя киритишга чақирди.
Кеча, 7 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЖССТ раҳбари коронавирус бўйича янгиланган статистикани маълум қилди. Унга кўра, COVID-19 оқибатида юзага келган ўлим сони яқин кунларда 900 мингга етиши мумкин.
"COVID-19 бизга жуда кўп нарсаларни ўргатди. Мисол учун, соғлиқни сақлаш тизими ҳашаматли эмаслигини англадик. Соғлиқни сақлаш инсоннинг эҳтиёжи ва ҳуқуқидир. Aҳоли саломатлиги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорлик учун асос бўлиб хизмат қилади", деди Гебрейесус.
Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 8 сентябрь ҳолатига кўра, 27 миллион 489 198 нафарга етган. Ушбу вирусдан 896 867 нафар бемор вафот этган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси