ЖССТ декабрда вакциналарни таққослашни бошлайди 

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг декабрь ойида коронавирусга қарши номзод вакциналар самарадорлигини таққослашни бошлаши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ вакили Мелита Вуйнович маълумот берган.

"Бир ойлардан кейин Solidarity Trial (коронавирусга қарши вакциналарни ўрганувчи халқаро дастур) вакциналар самарадорлигини таққослашни бошлаши кутилмоқда. Лекин аввал вакциналар ЖССТнинг текширувидан ўтиши керак", деган Вуйнович.

Ташкилот маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда COVID-19 га қарши вакцина яратиш бўйича 170 га яқин лойиҳа мавжуд.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилганди.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 56 миллиондан ошган. 1,3 миллион бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made