ЖССТ “ҳиндча” коронавирус икки баравар юқумли эканини маълум қилди 

Олам

image

Коронавируснинг ҳиндча варианти — “дельта” Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган дастлабки штаммдан икки баравар юқумли. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош ходими Сумья Сваминатан маълум қилган.  

Сваминатаннинг сўзларига кўра, “дельта”нинг тарқалиш тезлигини ҳисобга олганда, у дунёда коронавируснинг доминант турига айланиши мумкин. 

“Яхши хабар шундаки, ҳозирги кунда дунёда қўлланилаётган вакциналарнинг аксарияти ҳеч бўлмаганда оғир касалликларнинг олдини олишда самарали бўлиб туюлади”, деган Сваминатан. 

ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг “дельта” варианти аллақачон дунёнинг 92 мамлакатида аниқланган. 

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳам коронавируснинг Ҳиндистонда пайдо бўлган хавфли “ҳиндча” штамми аниқлангани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг