Жоржина Роналдунинг Саудия клубига ўтишига қаршилик қилмаган

Спорт

image

“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси бўлган модель Жоржина Родригес турмуш ўртоғининг “Манчестер Юнайтед”дан Саудия Арабистони жамоасига ўтиш истагига қаршилик кўрсатмаган. Бу ҳақда Жоржина “Marca”га берган интервьюсида айтди.

“Криштиану менга “Ал-Наср”да ўйнашини айтганида, мен жуда хотиржам бўлдим. Чунки мен Манчестердан кетишни жуда хоҳлардим”, дейди Родригес.

2023 йилнинг январидан буён португалиялик футболчи Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сурмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 70 та учрашувда қатнашиб, 63 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Роналду ажрашса, Жоржинага ойига қанча тўлаши кераклиги очиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Португалия Жоржина Родригес Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг