Жорий йилда давлат грантининг 77 фоизини мактаб битирувчилари эгаллади
Жамият
−
24 Август 2023
3061Жорий йилда мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичлари сўнгги 2 йилга нисбатан бир мунча ошган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2023 йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган жами 888 511 нафар абитуриентларнинг 303 560 нафари (31,5 фоиз) умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилги битирувчиларидир.
Уларнинг 95 497 нафари (25 фоизи) тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлар талабаси бўлган. Бу 2021 йилга нисбатан 14019 нафарга, 2022 йилга нисбатан эса 9 628 нафарга кўп.
Шунингдек, улар жорий йилда давлат гранти учун ажратилган 34930 та ўриннинг 77 фоизи (26 884 нафар) ни эгаллаган. Битирувчиларнинг билим самарадорлиги ҳам ўтган йилга нисбатан яхшиланган. Буни қайд этилган ўртача балнинг нисбатан ортганида ҳам кўриш мумкин:
• 2021 йил - 74,2 балл;
• 2022 йил - 76,3 балл;
• 2023 йил – 77,1 балл.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, максимал балнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаб, ижобий натижа кўрсатган абитуриентлар (30640 нафар)нинг 68 фоиз улуши (20873 нафари) ҳам жорий йилги битирувчиларга тўғри келмоқда.
LiveБарчаси