Жорий йилда 95 минг ўқитувчининг маоши оширилади

Олам

image

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистонда 4, 9 ва 10-синф ўқувчиларига янги дарслик бўйича таълим берувчи ўқитувчиларнинг маоши 30 фоизга оширилади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Ўқитувчилар маошини ошириш бўйича Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ўтган йили халққа йўллаган мурожаати доирасида топшириқ берган.

Элбоши мурожаатида янги ўқув дарслигига ўтган ўқитувчилар маошини 30 фоизга оширишга кўрсатма берган. Бундан ташқари, миллий квалификация тестлари якуни бўйича 50 фоиз қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисида топшириқ берилган. Шу мақсадлар учун мамлакат бюджетида 67 млрд тенге ажратилган.

Қозоғистон таълим ва фан вазири ўринбосари Бибигул Асилованинг сўзларига кўра, бугунга қадар 95 106 нафар ўқитувчининг ойлиги оширилган. Шу йили яна 95 106 нафар ўқитувчининг маоши 30 фоизга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

маош таълим ўқитувчи

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг