Жорий ҳафтада Президент Рамазон ҳайитини нишонлашга доир қарорни имзолайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовнинг таъкидлашича, Рамазон ҳайитини нишонлашга доир Президент қарори тез орада ОАВда эълон қилинади.

Аввалроқ, Жума намози вақтида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 майда нишонланиши ҳақида эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта давомида Япония етакчиси ва минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан Ўзбекистон Президентининг мулоқоти режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг