Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади
Жамият
−
07 Май 2021 18357 1 дақиқа
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни жорий йилнинг 13 майида нишонланади. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Жума намози вақтида эълон қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Рамазон ҳайити нишонланадиган кун анъанага кўра, расман Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун масжидларда ҳайит намозлари ўқилмаганди.
Live
Барчаси