Мирзиёев бу ҳафта Япония етакчиси ва минтақа лидерлари билан мулоқот ўтказади

Жамият 2475
image

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов айни дақиқаларда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказмоқда. Асадов унда Президентнинг бу ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Президентнинг ҳафта давомидаги иш графиги қуйидагича бўлади:

  • Бугун, 10 май куни давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича махсус тақдимот; 
  • Соғлиқни сақлаш соҳасини  рақамлаштириш жараёнлари ҳамда соҳада давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар  тақдимоти;
  • ҳудудларни иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор;
  • Япония етакчиси ва минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан Ўзбекистон Президентининг мулоқоти режалаштирилган.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган Ҳайит байрамини нишонлаш бўйича Президентга Қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. У тез орада ОАВ орқали эълон қилинади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×