Жон Жонс пастлашда давом этмоқда. Уни Нганну қутқара олади

Спорт

image

Биринчи оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Жон Жонс (26-1) вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли жангчилар рейтингида (pound-four-pound) 4-ўринга тушиб кетди.

Шундан сўнг, Жон Жонс нима учун супер оғир вазн тоифаси чемпиони Френсис Нганну (16-3) билан иложи борича тезроқ жанг қилмоқчи эканлигини айтди.

“Чемпионлик учун курашишни истайман ва менга энг шов-шувли жанглар керак. Нганну билан буни амалга оширса бўлади. Агар супер оғир вазн тоифасида ундан каттароқ юлдуз бўлганида, рейтингга кирмай туриб ҳам октагонга кўтарилган бўлардим. Аммо ҳозир Френсис бу вазн тоифасининг энг катта юлдузи”, дейди Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Френсис Нганну 22 январь куни UFC 270 турнирида Сирил Ганга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, P4P рейтингида ярим енгил вазн тоифаси чемпиони автралиялик Александр Волкановски (23-1) иккинчи, ўрта вазн етакчиси нигериялик Исраэль Адесанья (22-1) учинчи поғонага кўтарилди. Камару Усман (19-1) эса, ўтган ойда бўлгани каби энг кучли UFC жангчиси сифатида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Камару Усман Волкановски Жоен Жонс Нганну Адесанья

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг