Жокович ATP Masters'да ғалаба қозониб 1 миллион доллар ютиб олди
Спорт
−
21 Август 2023
2241Сербиялик теннис устаси Новак Жокович ATP Masters турнири финалида испаниялик Карлос Алькарасни мағлуб этиб, турнир чемпионига айланди.
Шундай қилиб Жокович фаолиятидаги 95-титулни қўлга киритди ва бу борада чехиялик Иван Лендлни ортда қолдирди. Ҳозирда фақат Рожер Федерер (103) ва Жимми Коннорс (109) Жоковичдан кўпроқ совринга эга.
Жокович мусобақа ғолибли сифатида ATP рейтинги учун 1000 очко қўлга киритиб, 1 миллион АҚШ доллари билан тақдирланди. Ўз навбатида финалчи Алькарас 600 рейтинг очкоси ва 556 минг АҚШ долларига эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, Цинциннати шаҳрида ўтказилган мусобақадаги натижа орқали Жокович ўз рекордини ҳам янгилади. У 39-марта ATP Masters турнирида зафар қучди. Бу борада 2-поғонани испаниялик Рафаэль Надаль эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 36 та Masters турнири бош соврини бор.
LiveБарчаси