Жо Байден бўш вақтини қандай ўтказади?
Олам
−
23 Апрель 2021
5295Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки Америка Президенти Жо Байден бўш вақтини қандай ўтказиши ҳақида маълумот берди.
"У ҳам кўплаб америкаликлар сингари фильмлар томоша қилишни яхши кўради, унинг севимли иккита ити бор. Мен ўйлайманки, у ҳам бутун мамлакат аҳолиси каби оиласи ва севимли кишилари билан вақт ўтказишни жуда яхши кўради", деган АҚШ маъмурияти вакили.
Псакига кўра, Президент оиласига жуда яқин.
Унинг айтишича, Байден дам олиш кунлари набиралари билан вақт ўтказиши мумкин.
"АҚШ раҳбарининг бўш вақти чекланган", деган, шунингдек, Оқ уй Матбуот котиби.
Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ишдан ташқари севимли машғулотлари ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023