Песков Путиннинг хоббиси нима эканини маълум қилди 

Олам 6258
image
-

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков "АиФ"га берган интервьюсида Владимир Путиннинг севимли машғулотлари ҳақида гапириб берди.  

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Путиннинг асосий севимли машғулоти бу китоб ўқишдир. 
Песков Путин тарихий адабиётлар ва мемуарлар ўқишни афзал кўришини айтган. 

Песков, шунингдек, Президент чет эл телеканалларини томоша қилишини ва ҳафтада бир неча марта инглиз тилини ўрганишини айтган. 

“Ҳар куни эмас, лекин, албатта ҳафтада бир неча марта у инглиз тилини ўрганади. Бу қисқа машғулотлар бўлади", деган Песков. 

Шунингдек, Песков Путиннинг газеталарга обуна бўлишини ва уларни ўз қароргоҳида ҳам, саёҳатларда ҳам ўқишини маълум қилган. 

Президент Матбуот котиби давлат раҳбари пресс-дайжестни ҳам кузатишини қўшимча қилган.

"Газеталар унга Кремлда ҳам, Ново-Огарёвода ҳам келади. Улар у бирон жойга учиб кетаётганда ҳам самолётда бўлади", деган Песков.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 317
Рейтинг: 3
Теглар
t
×