Жиззахнинг Тожикистон билан чегарадош қисмидаги катта майдонга ўт кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 25 май куни Жиззах вилояти Янгиобод туманининг Тожикистон билан чегарадош “Ҳавотоғ” ҚФЙ ҳудудидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 12:05 да хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишда 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар қатнашган. Биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 12:40 да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 30 км).

Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:58 да ўраб олинган ва 15:00 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида 15 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёнган. Ёнғин очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизликка йўл қўйилганидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жиззах

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг