Жиззахдаги атрофи бетонланган дарахтлар тупроқ ерга кўчирилди
Жамият
−
05 Декабрь 2021
5722Аввалроқ Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб юборилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, унинг атрофи очиб қўйилганди.
Бироқ ҳудудий Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг иши ортидан танқид тинмади. Тинмайдиям-да! Ахир у дарахт ўсиб, танаси йўғонлашгач, бетонни яна бузиш керак бўлади-ку.
Тармоқда тинмаган танқидлар ортидан бугун, 5 декабрь куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси дарахтларни ариқ ва бетон йўлак орасидаг тупроқ ерга кўчириб ўтказилди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ёзишича, кўчириш имкони бўлмаган кўп йиллик дарахтларнинг таги юмшатилди.
LiveБарчаси