Жиззахда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
Жамият
−
07 Май 2020
11826Кеча, 6 май куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида чўпон ва маст фуқаро ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Соат 15:00 ларда Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах шаҳар-Гагарин” темир йўл ҳудудида 30 ёшли фукаро И.Х икки нафар шериклари билан маст ҳолатда шу ерда қўйларини боқиб юрган 51 ёшли Р.И. билан ўзаро жанжаллашган.
И.Х. Р.И.нинг бўйин қисмидан бўғиб олиб, ўнг қулоғидан тишлаган вақтда у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан И.Х.нинг кўкрак ва қорин қисмига икки маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Р.И.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Р.И. ушланган.
LiveБарчаси