Жиззахда укасининг ерини сотаётган ака ушланди
3-саҳифа
−
19 Июнь 2021 5906 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида укасининг фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган ака ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълум қилди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Зафаробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. укаси М.Ж. раҳбарлигидаги фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь