Жиззахда ўқувчилар калтакланди. ХТВ вазиятни назоратига олди (видео)

Local

Reklama
0:00

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларни калтаклаётган ўқитувчи видеоси тарқалди. Унда эркак ўқитувчи ўқувчилар кўз ўнгида бир нечта болани ураётгани тасвирланган. 

Видеоёзув остида эса “Жиззах шаҳар Шароф Рашидов тумани 21 сонли умимий ўрта таълим мактаби 8-Б синф раҳбари ўқувчиларни урмоқда”, деган изоҳ ёзиб қолдирилган. 

Мазкур ҳолат тафсилотларини аниқлаш мақсадида QALAMPIR.UZ таҳририяти Халқ таълими вазирлиги билан боғланди. Вазирлик матбуот котиби Анвар Умаров: “Жиззах вилояти бошқармаси бу ҳолатни ўрганмоқда. Ўрганиш натижасига кўра, чора кўрилади”, дея маълум қилди.

Ўрганишлар натижаси QALAMPIR.UZ сайти орқали эълон қилинади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Author

avatar

.

Rate Count

212

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends