Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди
3-саҳифа
−
16 Май
8770Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 16-май куни соат 10 дан 15:30 гача Самарқанд ва Тошкент шаҳарларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 978-километри, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ЙТҲ содир бўлган. HOWO A7CNG русумли юк автомашинасининг 1995 йилда туғилган ҳайдовчиси тормоз тизимидаги техник носозлик туфайли транспорт воситасини ўз вақтида тўхтата олмаган ва ҳаракатланаётган “NURLI TO'LQIN SERVIS” компаниясининг HOWO юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Кучли зарба оқибатида биринчи юк машинаси йўл қисмига ағдарилган.
Шу вақтда SANY SYZ3220S 8Y русумли юк автомобили чап бўлакда ҳаракатланиб кетаётган бўлган. У тўсиққа реакция билдиришга улгурмай, ағдарилиб кетган юк машинаси салонига бориб урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яшнобод туманида иккита йўловчи автобуси тўқнашгани ҳақида маълум қилинганди.
LiveБарчаси