Тошкентда иккита автобус тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 май куни Яшнобод туманида иккита йўловчи автобуси тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.

Унга кўра, соат 12:00 лар атрофида Махтумқули кўчасида 1979 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли ва 1974 йилда туғилган К.А. бошқарувида бўлган YUTONG русумли автобуслар тўқнашиб кетган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент ИИББ ЙҲХБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made