Жиззахда поезд юк машинаси билан тўқнашди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2022
9236Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида юк автомобилининг харакат қоидасига риоя этмаганлиги сабабли темир йўлда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Бугун, 20 октябрь куни соат 00:25 да Шароф Рашидов тумани “У.Хатамов” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “CHAKMAN” русумли юк автомобили Жиззах-2 – Чаманзор темир йўл бекатлари оралиғининг 3550-км.да ҳаракатланиб кетаётган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли тепловозининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дарҳол воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тепловоз ўз изидан чиқиб кетиб ҳаракатдан тўхтаган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобили хайдовчиси тан жароҳати олган, унга жойида зарурий тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМ Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.