Жиззахда “Пахта-2022” постига кетаётган ИИВ ходими ЙТҲга учраб, вафот этди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида ички ишлар ходими “Пахта-2022” назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

ЙТҲ жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00:00 да “Жиззах—Гагарин” 4Р-38 автомобиль йўлининг 10-километрида туманида юз берган. “Мустақиллик” маҳалласи профилактика инспектори лейтенант Х.Шукуруллаев бошқарувидаги “ВАЗ-2106” машинасида “Пахта-2022” назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган вақтда жарликка қулаб вафот этган.

Х.Шукуруллаев 1990 йилда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида туғилган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, 2015 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаган, ички ишлар органларида 2020 йилдан, эгаллаб турган лавозимида 2022 йилнинг январь ойидан буён хизмат қилиб келган, ҳаракатдаги интизомий жазоси йўқ.

Ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда, текширув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Жиззах

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг