Жиззахда мудҳиш жиноят: 9-синф ўқувчиси она бўлди
Жамият
−
19 Ноябрь 2019 36338 1 дақиқа
Жиззахда 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳар 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли РШТЁИМнинг Жиззах филиалига мурожаат қилади.
РШТЁИМнинг Жиззах филиалида унинг хомиладор эканлиги маълум бўлади. Унга Жиззах вилояти Перинатал марказига йўлланма берилган бўлиб, у шу куни 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтиради.
Ҳолат юзасидан бугун, 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь