Жиззахда мудҳиш жиноят: 9-синф ўқувчиси она бўлди
Жамият
−
19 Ноябрь 2019
33715Жиззахда 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳар 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли РШТЁИМнинг Жиззах филиалига мурожаат қилади.
РШТЁИМнинг Жиззах филиалида унинг хомиладор эканлиги маълум бўлади. Унга Жиззах вилояти Перинатал марказига йўлланма берилган бўлиб, у шу куни 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтиради.
Ҳолат юзасидан бугун, 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь