Жиззахда Lacetti “люк”идан танасини чиқариб кетган қиз жаримага тортилди

Жамият

image
Ўзбекистонда амалдорлар кўпинча коррупция билан шуғулланиб, жазосиз қолган – АҚШ north_east

Ўзбекистонда амалдорлар кўпинча коррупция билан шуғулланиб, жазосиз қолган – АҚШ

Жорий йилнинг 20 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида Lacetti русумли машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро (қиз бола) танасини транспорт воситаси “люк”идан чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Жиззах вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ҳайдовчи ва йўловчининг шахсига аниқлик киритилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Йўловчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани учун баённома тузилди.

“Машина эгаси рулда эмас эдилар, узр сўрайман, мен билан Вали исмли ўзимнинг олдинги танишим бор эди. Машина эгасининг уйдагиларидан, оила аъзоларидан, рафиқасидан узр сўрайман. Агар қўлларидан келса кечиришсин. Мени деб битта оила бузилиб кетишини истамайман” дейди қиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг