Жиззахда кўлвор илонни тириклай еган фуқаро жазоланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида кўлвор илонни тириклай еган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгандан кейин вилоят Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро  Қ.Ҳ. томонидан  содир этилгани маълум бўлган. 

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн) миқдорида жарима қўлланилган. Шунингдек, 1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси ҳудудидан табиий қум-шағал қазилиб, тош майдалаш цехига ташиб олиб кетилаётгани ва бу билан табиатга 700 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах илон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг