Жиззахда ишламайдиган ходимларга 105 миллион маош ёзишди

Жамият

image

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг мансабдор шахслари устидан жиноий иш қўзғатилди. Улар томонидан 2017-2019 йиллар давомида талон-тарож ва мансаб сохтакорлиги жиноятлари содир этилган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, мазкур жиноятлар тиббий муассасадан бўшаб кетган 4 нафар шахсни “ишламоқда”, дея сохта ҳужжатлар расмийлаштириш ва уларнинг имзоларини қалбакилаштириш йўли билан амалга оширилган. 

Таъкидланишича, мансабдорлар аслида йўқ ходимлар номидан 29 миллион 700 минг сўм иш ҳақи, 42 миллион 100 минг сўм рағбат пули ҳамда 33 миллион 300 минг сўм устама маблағларини ўзлаштиришган. Етказилган умумий зарар 105 миллион 100 минг сўмни ташкил этган. 

“Жиноятнинг очилишига шифохонанинг норози ходимларининг шикояти туртки бўлди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг