Жиззахда Gentra ҳайдовчиси аҳолини электрсиз қолдирди
3-саҳифа
−
03 Январь 2024 11435 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидов тумани "Сўғдиёна" МФЙ ҳудудида Gentra автомобили трансформаторга урилиб кетиши оқибатида электр таъминотида узилиш бўлгани тўғрисида хабар тарқалди. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиалининг маълум қилишича, "Сўғдиёна" МФЙ ҳудудидаги "Гандумтош" тармоғидан чиқувчи 257-сонли трансформаторни Gentra автомобили уриб кетиши оқибатида электр таъминотида узилиш бўлган. Машина ҳайдовчисига эса тан жароҳати етмаган.
"Айни пайтда воқеа жойига туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб борилиб, трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь