Жиззахда фуқаро ҳамширани калтаклади

3-саҳифа 6682
image
-

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро тиббиёт бирлашмаси ҳамширасини калтаклади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси шу тумандаги “Самарқанд қудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан “Нега онамга қарамаяпсан?” дея уриб, тан жароҳати етказилган.

Калтакланиш оқибатида ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×