Жиззахда фуқаро ҳамширани калтаклади
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 2021
8152Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро тиббиёт бирлашмаси ҳамширасини калтаклади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси шу тумандаги “Самарқанд қудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан “Нега онамга қарамаяпсан?” дея уриб, тан жароҳати етказилган.
Калтакланиш оқибатида ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023