Жиззахда эр рашк сабаб хотинини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида эр рашк сабаб аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 март куни Арнасой тумани “Олтинводий” маҳалласида 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли унинг турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан аввал аёлига, кейин эса ўзини жароҳатлаган.

Шундан сўнг, аёл воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Маълум қилинишича, уларнинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида эр хотинини қасддан етти маротаба пичоқлаб ўлдирганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг