Сирдарёдаги коллежда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
05 Март 2023
18794Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида эр хотинини қасддан етти маротаба пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 2 март куни соат 08:20 ларда фуқаро Р.У. Янгиер шаҳар тиббиёт коллежининг 2-босқичида таҳсил олган турмуш ўртоғи Д.У.ни коллеж ҳовлисида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи ёрдамида етти маротаба пичоқлаб, қасддан ўлдирган. Маълум қилинишича, бу ҳолатга оилавий келишмовчилик сабаб бўлган.
Шундан сўнг Р.У. содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.
Фуқаро Р.У. олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан касалхонада вафот этган.
Қайд этилишича, марҳума 1982 йилда туғилган бўлиб, оиланинг 3 нафар фарзанди бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан Р.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь