Жиззахда экстремистик оқим тарафдори ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида диний экстремистик оқим тарафдори ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, 1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган С. А. маълум вақт давомида диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни уяли телефони орқали мунтазам равишда тарқатиб келган. У ўзининг уяли телефонидаги Instagram ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали тарқатиб келган экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган – Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган. 

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С. А. қўлга олиниб, унинг мобиль телефони процессуал тартибда расмийлаштирилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган. 

Ҳозирда фуқарога нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг