Жиззахда аёл уч киши томонидан зўрланди
3-саҳифа
−
30 Август 2021
63440Жиззахда тунги вақтда кўчада юрган аёл уч киши томонидан зўрланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
Жиззах шаҳрининг Сайилжойи маҳалласида яшовчи Н.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилган. У мурожаатида тунги соат 2:30 лар атрофида кўчада уни бир неча шахс Nexia русумли автоуловга мажбурлаб чиқариб, Обод маҳалласи ҳудудида зўрлаганини, шунингдек сумкасида бўлган уяли алоқа воситаси ва 100 минг сўм пулини олиб қўйганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур қинғирлик Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласида яшовчи Ж.Ш., Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Н., Тошлоқ маҳалласида яшовчи Ж.Ю. томонидан содир этилгани аниқланган.
Айни вақтда айбланувчилар ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси