Жиззахда автобус ва йўл тозаловчи машина тўқнашди (видео)

Crime

image

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М-39 автомагистралида йўловчи автобуси ва йўл тозаловчи махсус машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 январь куни соат 13:30 ларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1000-километрда Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган йўл тозаловчи махсус транспортнинг орқасидан бориб уриши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси, йўловчилари ҳамда махсус транспорт ҳайдовчисига жиддий жароҳат етмаган. 3 нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ушбу ҳолат Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда тегишли идоралар томонидан тўлиқ назоратга олинган ҳамда Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида Kinglong русумли автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган эди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends