Тошкентда автобус бетон тўсиққа бориб урилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Миробод туманида Kinglong русумли автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 28 январь куни соат 23:00 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 1976 йилда туғилган ҳайдовчи М.И. King русумли автобусни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси темир-бетон устунга урилиши оқибатида 200 та хонадон электрсиз қолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг